• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 11 март 2025

Мексикада сайёҳлик автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида автобус чуқурлиги 200 метр бўлган жарликка тушиб кетган.

686
0
Reuters

Мексика жанубидаги Оахака штатининг Митла - Теуантепек трассасида сайёҳлик автобуси билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.

"Аниқланишича, икки киши қизил ва 10 киши сариқ код билан тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб келинган. Штат ҳукумати 11 кишининг ўлимидан афсусда," - дейилади Х ижтимоий тармоғидаги хабарда.

Маълумотларга кўра, икки кишининг аҳволи оғир. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган, уларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида транспорт воситаси чуқурлиги 200 м бўлган жарликка тушиб кетган.

686
0