• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 2 октябр 2021

Тошкентда тенгқурини калтаклаган қизи сабаб она жаримага тортилади

17 ёшли ўқувчи қизлар виртуал тортишув сабаб автотураргоҳда ўзаро орани очиқ қилиб олишганди. Ҳолат туман ҳокимлиги қошидаги комиссия томонидан кўриб чиқилди.

1430
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида 17 ёшли Шаҳризода Я. танишлари билан Чилонзор туманидаги “Бунёдкор” стадиони олдидаги автотураргоҳда 17 ёшли Рухшона Б.ни калтаклагани ҳақида хабар бергандик.

Жанжалга ўзаро ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилиш сабаб бўлгани айтилганди.

Юнусобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, туман ҳокимлиги қошидаги Вояга етмаганлар комиссиясига Шаҳризода Я. онаси билан  чақиртирилган. 

Юз берган ҳодиса батафсил ўрганилиб, Шаҳризода Я.нинг онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима) кўра чора кўрилиши айтилди.

1430
0