• 12 004 сўм
    32.84
  • 13 156 сўм
    -4.71
  • 147 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 004 сўм
    32.84
  • 13 156 сўм
    -4.71
  • 147 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Тайинловлар 4 декабр 2024

Президентга ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича янги маслаҳатчилар тайинланди

Русланбек Давлетов Ўзбекистон президентига маслаҳатчи бўлди ва унга ўринбосарлар тайинланди.

2564
0
president.uz

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан:

– Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

– Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

– Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

– Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

– Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

– Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

2564
0