• 12 699 сўм
    84.07
  • 14 848 сўм
    93.24
  • 162 сўм
    0.14
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 699 сўм
    84.07
  • 14 848 сўм
    93.24
  • 162 сўм
    0.14
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 22 июл 2024

“Чорвоқ”да 19 ёшли йигит сув скутерида икки кишининг ўлимига сабабчи бўлди

У гидроскутерни бошқариб кетаётиб, “Катамаран” билан тўқнашган. Оқибатда, 26 ва 28 ёшли йигитлар вафот этишган.

624
0
Sputnik / Иллюстрация

Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га маълум қилишича, ҳодиса 2024 йил 20 июль куни тахминан соат 13:30 да Бўстонлиқ тумани "Бурчмулла" МФЙ ҳудудида жойлашган “Чорвоқ сув омбори”да содир бўлган.

Қайд этилишичa, “Yamaha” русумли гидроскутерни 2005 йилда туғилган Қ.Ф. бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида, сув ҳавзасида сузиб юрган 1980 йилда туғилган Ш.Р.га тегишли бўлган “Катамаран”га бориб тўқнашиб, сув-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада “Катамарон” сув-транспорт воситаси йўловчилари 1996 йилда туғилган С.А. ва 1998 йилда туғилган Ж.А.лар воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

624
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш