• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 13 январ 2024

Тошкентдаги кафелардан бири ёниб кетди — жароҳатланганлар бор (видео)

Ёнғин бўлаётгани ҳақидаги хабар ФВБга келиб тушганидан сўнг, қутқарувчилар 6 дақиқада етиб борган.

941
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Миробод туманида ёнғин бўлаётгани акс этган видео тарқалди. ФВВ ҳодиса юзасидан маълумот берди. 

Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 13 январь куни Тошкент шаҳар Миробод тумани Саракул кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида содир бўлган. Соат 09:39 да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:44 да етиб бориб, ёнғин соат 10:06 да ўраб олинган ва соат 10:35 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиндан 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

941
0