• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 18 декабр 2023

Наманганда эр-хотин ва уларнинг икки вояга етмаган қизлари ис газидан заҳарланиб вафот этди

Аввалроқ, Фарғонада ҳам худди шундай ҳолат юз берганди.

296
0
UzNews.uz / Иллюстрация

Наманганда эр-хотин ва уларнинг икки қизи ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, шу уйда яшовчи 1975 йилда туғилган М.М., унинг 1982 йилда туғилган аёли К.К. ҳамда уларнинг 2004 ва 2009 йилларда туғилган қизлари ошхонадаги газ плита орқали резина шланг билан завод усулида тайёрланган “Эрон печкаси”га уланиб, печкадан табиий газ иси чиқиши оқибатида заҳарланиб, вафот этишган.

Дастлабки маълумотда марҳумларнинг ўлими ис газидан организмнинг умумий заҳарланиши оқибатида юзага келганлиги кўрсатилган.

Уларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа турдаги тегишли экспертизалар тайинланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Фарғонада ҳам эр-хотин ва уларнинг икки вояга етмаган қизлари ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

296
0