• 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:01

Солиқ қўмитаси жисмоний шахсларнинг омонатлари ва йирик пул ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олишни таклиф қилмоқда

Янги тартибга кўра, банклар мижозларнинг ҳисобварақлари ва йирик миқдордаги пул тушумлари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиши мумкин.

84
0
uznews.uz

Солиқ қўмитаси банклар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобварақлари ҳамда омонатлари тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Ҳужжатга мувофиқ, банклар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобварақлари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига электрон шаклда тақдим этади.

Шунингдек, солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида солиқ органларининг сўровига биноан ҳам банклар тегишли маълумотларни юбориши назарда тутилган.

Лойиҳада жисмоний шахснинг банк картасига бир календар ой давомида бошқа жисмоний шахсларнинг банк карталари ёки электрон ҳамёнларидан (яқин қариндошлар бундан мустасно) жами 500 БҲМга тенг ёки ундан ортиқ миқдорда (206 млн сўм) маблағ келиб тушган ҳолатларда ҳам солиқ органларига маълумот тақдим этилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар томонидан хорижий юридик шахслар ҳисоб рақамларига ўтказилган маблағлар ҳақидаги маълумотларни ҳам (тўловчининг шахсий маълумотларини кўрсатмаган ҳолда) солиқ органларига тақдим этиш таклиф этилмоқда.

Мазкур ҳужжат муҳокамаси 8 июлга қадар давом этади.

84
0

Изоҳ