• 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 28 октябр 2023

Тошкентдаги "Ecobozor" мажмуасида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинни бартараф этиш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган.

1039
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида жойлашган "Ecobozor"да ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Ахборот хизмати маълумот берди.

Бугун, 28 октябрь куни соат 06:58 атрофида Шайхонтоҳур тумани "Бўстон" МФЙ, Беруний кўчасида жойлашган "Ecobozor" мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:04 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:19 ўраб олинган ва соат 07:26 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида савдо мажмуасининг 80 кв.м ташқи девор қопламаси қисми ва шу жойдаги кафенинг 70 кв.м майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Мажмуанинг 7 000 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

1039
0