• 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 14 октябр 2023

Тошкентда Spark ҳайдовчиси 3 нафар чет эл фуқароларини уриб кетди

Ушбу ЙТҲда жабрланганлар Ҳиндистон фуқароси эканлиги айтилмоқда.

1093
0
Ижтимоий тармоқ

Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 22:30 атрофида Бобур кўчасида 2005 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида пиёдалар юриш йўлагидаги 3 нафар пиёдани уриб юборган, дея UzNews.uz'га хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати.

ЙТҲ натижасида 3 нафар пиёда турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. ЙТҲ натижасида вафот этганлар йўқ. Ҳайдовчига тез ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ навбатчи-инспектори Эргаш Тўйчиевнинг маълум қилишича, уриб юборилган пиёдалар Ҳиндистон фуқаролари бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1093
0