• 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 30 январ 2021

Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳкумларнинг ўртача 9 фоизи коронавирусни бошдан кечирган

ИИВ вакилига кўра, дастлабки 4 ой давомида жазони ижро этиш муассасаларида коронавирус билан оғриган беморлар қайд этилмаган.

1640
0
aoka.uz

Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган маҳкумларнинг ўртача 9 фоизи коронавирусдан даволанган. Бу ҳақда ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Баҳодир Юсупов маълум қилди.

ИИВ вакилига кўра, дастлабки 4 ой давомида жазони ижро этиш муассасаларида коронавирус билан оғриган беморлар қайд этилмаган.

–  Шуни таъкидлаш керакки, ЖИЭМларда сақланаётган маҳкумларнинг ўртача 9 фоизга яқини касалликни бошдан кечирди. Коронавируснинг енгил шаклини жазони ижро этиш муассасаларининг ўзида даволадик. Бироқ ўрта оғир ёки оғир шаклларини ССВ тасарруфидаги 4 та ҳудудда – Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳудудидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида даволадик. Лекин бирорта ўлим билан боғлиқ ҳолат юз бермади, - деди Баҳодир Юсупов. 

Шунингдек, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги қамоқхоналарда сақланаётган коронавируснинг ўта оғир шакли билан касалланган 2 нафар шахс Жиноят кодексининг 75-моддаси ва Жиноят-ижроия кодексининг 165-моддасига асосан муддатидан аввал озод қилингани маълумот учун айтиб ўтилди.

1640
0