Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида кўп қаватли уйларнинг фасад қисмидаги безакли кафелларнинг усти бўялаётганлиги ҳақида эътирозли хабарлар тарқалди.
Шундан сўнг, туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Қайд этилишча, “Катта Олмазор” маҳалласидаги мазкур уйлар қурилганига 40 йилдан ошганлиги сабабли фасадлардаги мозаикалар ҳам таъмирталаб аҳволга келиб қолган.
Шу боис, 2022 йил 3 март Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган қарор асосида пудратчи ташкилот томонидан маҳалладаги 9 қаватли уйларнинг фасадларида таъмирлаш ишлари бошланган.
“Лекин шу ерда яшовчиларнинг айримларида таъмирлаш ишларига эътироз бўлганлиги сабабли ҳозирда уйларнинг ён қисмидаги кафелли мозаикаларни бўяш ишлари тўхтатилган. Уйларнинг олд ва орқа қисмларидаги фасадларни таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда”, - дейилади хабарда.