• 12 375 сўм
    -48.35
  • 14 425 сўм
    -32.76
  • 153 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 375 сўм
    -48.35
  • 14 425 сўм
    -32.76
  • 153 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 24 июн 2017

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтарди

28 июндан Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиздан 14 фоизгача кўтариди.

4639
0
Uzreport.uz

Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Мазкур қарорнинг қабул қилиниши жорий йилнинг ўтган даврида инфляция суръатларининг тезлашиши ҳамда инфляцион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келганлиги билан изоҳланади”, - деб таъкидланган банк хабарида.

Ушбу ҳолатда қайта молиялаш ставкасини ошириш тўғрисидаги қарор Марказий банк томонидан инфляция ўсишининг олдини олувчи таъсирчан чора сифатида қуйидаги мақсадларни кўзлайди:

-монетар омилларнинг нархлар даражаси ўсишига таъсирини ва инфляцион хатарларни чеклаш ҳамда инфляцияни мақсадли кўрсаткичлар доирасида сақлаб қолиш;

-ижобий реал фоиз ставкаларини таъминлаш ва иқтисодиёт реал секторини кредитлашда мувозанатли шароитларни яратиш;

-валюта курси шаклланишининг эркин бозор режимига ўтиш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш;

-нархлар барқарорлиги ва паст инфляцион кутилмаларни таъминлаш ҳамда ўрта ва узоқ муддатли инвестицион қўйилмаларни рағбатлантириш орқали тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун қулай иқтисодий шароитларни шакллантириш.

“Марказий банк келгусида ҳам нархлар даражасининг ўсишига йўл қўймаслик ва иқтисодиётда барқарор паст инфляцион кутилмаларни шакллантиришга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттиради”, - дейилади хабарда.

Истеъмол бозорида нархлар барқарорлиги ва инфляцион хатарларнинг пасайишига эришилиши билан қайта молиялаш ставкаси қайта кўриб чиқилиб, пасайтириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси йиллик 9 фоизи 2015 йилнинг январь ойидан бери сақланиб келаётган эди.

4639
0