Бир неча дақиқа олдин нафақат Ўзбекистонда, балки Афғонистон ва Ҳиндистонда ҳам кучли ер қимирлаши кузатилгани айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида зилзила бироз кучли бўлгани айтилаётган бўлса-да, Тошкент шаҳрида ер қимирлаши сезиларли даражада, яъни 3 балл бўлди.
Зилзила маркази сифатида Афғонистоннинг Ҳиндиқуш тоғлари эканлиги айтилди. Бу ҳудудда зилзила 6 балл бўлгани хабар қилинди.