АҚШнинг Эквадордаги элчихонаси сайтида хабар берилишича, 2017 йил 3 октябрдан юборилган аризаларни қайтадан юбориш керак бўлади.
DV-2019га рўйхатдан ўтиш 2017 йил 18 октябрь чоршанба кунидан Тошкент вақти билан 21:00 да очилади ва 2017 йил 22 ноябрь чоршанба куни Тошкент вақти билан 21:00 да ёпилади.
Эслатиб ўтамиз, онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш 2017 йил 3 октябрь санасида бошланган эди, аммо, аризаларни қабул қилиш бошланганидан бир неча кун ўтиб жараён тўхтатилди.
Қайд қилиб ўтиш жоиз, бу ҳақда Давлат департаментининг расмий сайтида ҳеч қандай маълумот берилмаган. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам мазкур масалага расмий изоҳ бермаган.
Маълум бўлишича, аввал юборилган барча аризалар бекор қилинган.