• 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар 14 январ 2022

Тошкентда кўргазмага олиб чиқилган ҳарбий автомобиль ёниб кетди

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига қўйилган зирҳли техникада ёнғин содир бўлди.

1383
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқда кўргазмага олиб чиқилган ҳарбий техника ёнгани акси этган видео тарқалди. Ҳолатга Миллий Гвардия Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 13 январь куни соат 22:20 ларда Халқлар дўстлиги санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмаган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.

1383
0