• 12 129 сўм
    28.04
  • 14 062 сўм
    30.08
  • 149 сўм
    1.16
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 129 сўм
    28.04
  • 14 062 сўм
    30.08
  • 149 сўм
    1.16
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 12 ноябр 2021

Ўзбекистонда дам олиш кунлари салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада келаётган дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

511
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 13 ноябрь куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, аммо булутлилик кўпаяди ва бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.

Қайд этилишича, 14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Фақат Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Кечаси ҳаво ҳарорати +3...+8 даража атрофида бўлади, кундузги ҳаво ҳарорати эса +8...+13 даражадан юқори бўлмайди.

511
0