• 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 13 август 2021

Тошкентда юк машинаси ва автокран тўқнашди — видео

Volvo юк автомобили ва автокран иштирокидаги ЙТҲ юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

769
0
ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ маълумотига кўра, бугун, 13 август куни соат 05:30 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган Bek to‘pi савдо маркази олдида 29 ёшли Н.И. бошқарувидаги Volvo юк автомобили ҳамда 33 ёшли А.Ф. бошқарувидаги Zoomlion автокрани иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада автокран ҳайдовчиси А.Ф.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув олиб борилиб, ҳодиса жойида тирбандликларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

769
0