• 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 20:42

Янги Тошкентда 7,18 млрд долларлик 20 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда

Янги шаҳарнинг биринчи босқичи учун ажратилган 6 минг гектар ҳудудда умумий қиймати 50 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

36
0
ОАВ учун контент тайёрлаш маркази

ОАВ учун контент тайёрлаш марказида Янги Тошкент ва ҳудудларда йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ҳамда қурилиш жараёнларини жадаллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ҳамда Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси вакиллари иштирок этди.

Матбуот анжуманида Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–243-сон Фармонида белгиланган вазифалар, инвесторлар учун жорий этилаётган имтиёзлар ва Янги Тошкент қурилишининг бориши ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, айни пайтда Янги Тошкентда умумий қиймати 7,18 млрд доллар бўлган 20 та йирик лойиҳа бўйича инвесторлар билан иш олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳалар 339 гектар ҳудудни қамраб олиб, умумий қурилиш майдони 5,8 млн квадрат метрни ташкил этади.

Янги шаҳарнинг биринчи босқичи учун ажратилган 6 минг гектар ҳудудда эса умумий қиймати 50 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Ҳозирга қадар Янги Тошкентда 2 млрд долларлик ишлар бажарилган. Умумий қиймати 1 млрд доллар бўлган 7 та объект фойдаланишга топширилган. Шунингдек, 18 километр автомобиль йўли қурилган.

Фармонга мувофиқ, қиймати 50 млн доллардан бошланадиган йирик лойиҳалар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилмоқда. Инвесторларга қурилишга тайёр ер участкалари ажратиш, айрим солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, инвесторлар қурилиш даврида ўз эҳтиёжлари учун олиб кирадиган техника, ускуна ва материаллар божхона божларидан озод этилади. Шунингдек, лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш жараёнларини бир вақтнинг ўзида амалга ошириш имконияти яратилади.

36
0

Изоҳ