• 11 991 сўм
    -12.39
  • 13 137 сўм
    -19.57
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 991 сўм
    -12.39
  • 13 137 сўм
    -19.57
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:07

Маҳкумга наркобизнесни бошқаришда ёрдам берган қамоқхона бошлиғи ўринбосари 11 йилга қамалди

Колония ходими маҳкум учун видеокузатув камералари бўлмаган алоҳида хона ажратиб, унга мобиль телефондан фойдаланиш имконини яратиб берган. Маҳкум эса қамоқхонада ўтирган ҳолда Telegram орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланган.

146
0
anticorruption.uz

Ўзбекистонда қамоқхонада жазо ўтаётган маҳкумга наркобизнесни бошқариш учун шароит яратиб берган жазони ижро этиш колонияси бошлиғининг собиқ ўринбосари судланди.

Суд ҳукмига кўра, Қувончбек Махкамов 2024 йил декабрь ойидан 13-сон жазони ижро этиш колониясида бошлиқнинг тезкор-қидирув ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. У 2026 йил 10 март куни ушланган.

Иш материалларида келтирилишича, у колонияда жазо ўтаётган Озодбек Музробов билан жиноий гуруҳ таркибида ҳамкорлик қилган. Музробов қамоқхонада бўлишига қарамай, гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи интернет-наркодўконни бошқаришни давом эттирган.

Суд аниқлаган ҳолатларга кўра, Музробов учун колониянинг реабилитация марказида муассаса ходимларига мўлжалланган алоҳида хона ажратилган. У ерда видеокузатув камералари бўлмаган. 2025 йил 26 январдан бошлаб маҳкум ушбу хонада ёлғиз яшаган ва колония ҳудудида эркин ҳаракатланиш имконига эга бўлган.

Шунингдек, уни реабилитация марказида фойдали меҳнатга жалб қилиш ҳақида расмий буйруқ чиқарилган. Бироқ амалда у ҳеч қандай меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган.

Бундан ташқари, Қ.Махкамов маҳкумга яширин равишда мобиль телефон ҳам етказиб берган. Ушбу телефон орқали Музробов Telegram мессенжеридаги «Druid» номли интернет-наркодўкон фаолиятини бошқарган ва озодликдаги шериклари ҳаракатларини мувофиқлаштириб турган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида наркогуруҳ фаолиятига алоқадор шахслар қўлга олинган.

Суд Озодбек Музробовни 14 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этиб, ўта хавфли рецидивист деб топган. У жазони махсус тартибли колонияда ўтайди.

Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларига ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Эркак судланувчиларга 9 йил 11 ой 27 кундан 14 йилгача, икки нафар аёлга эса 7 йил ва 8 йил 6 ой муддатга қамоқ жазоси берилган. Уларнинг ҳар иккисига жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш чораси ҳам тайинланган.

Суд жараёнида Қувончбек Махкамов ўзига қўйилган айбловларни инкор этган. Унинг таъкидлашича, реабилитация марказининг алоҳида раҳбарияти бўлган ва маҳкумларни ушбу марказга жойлаштириш унинг ваколатига кирмаган. Музробов хўжалик мудири лавозимига колония бошлиғининг буйруғи билан тайинланганини, уни ишга жойлаштиришда шахсан иштирок этмаганини билдирган.

Шунингдек, у маҳкумнинг алоҳида хонада яшаши масаласини ҳал қилмаганини ва унинг мобиль телефони борлигидан фақат тезкор тадбир ўтказилган куни хабар топганини айтган.

Бироқ суд Қ.Махкамовнинг жиноий фаолиятга алоқадорлигини иш материалларидаги далиллар билан исботланган деб топган.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми «б» банди (уюшган гуруҳ ман

146
0

Изоҳ