Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Субсидия олиш учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши, шунингдек, дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг кредит тарихи бўйича ички талабларига жавоб бериши керак.
Бундан ташқари, ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи Ўзбекистоннинг ҳеч бир ҳудудида турар жойга эга бўлмаслиги лозим. Ариза берувчининг ўртача ойлик даромади ҳам белгиланган ижтимоий мезонларга мувофиқ бўлиши талаб этилади.
Аризалар Давлат хизматлари марказлари, myGov мобил иловаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали топширилиши мумкин.
Ариза бериш ва баҳолаш жараёнида фуқаро OneID тизимидаги шахсий маълумотларни бошқариш панели орқали дастурда иштирок этувчи банкларга кредит тарихини текшириш учун тегишли маълумотлардан фойдаланишга рухсат бериши керак. Шунингдек, кредит тарихини олишга вақтинчалик чеклов ўрнатилмаган бўлиши лозим. Акс ҳолда, банклар кредит тарихини текшира олмаслиги ва аризани кўриб чиқиш рад этилиши мумкин.
Субсидияли ипотека дастурида Agrobank, Aloqabank, Asakabank, Asia Alliance Bank, Biznesni rivojlantirish banki, Hamkorbank, Ipak Yo‘li Bank, Ipoteka Bank OTP Group, Mikrokreditbank, Orient Finans Bank, Trastbank, Turonbank, Xalq Banki, O‘zmilliybank ва O‘zsanoatqurilishbank иштирок этади.
Ҳарбий тузилмалар ходимлари аризаларни бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали топширишлари мумкин.
Изоҳ