• 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:30

Япония элчихонаси визалар учун онлайн навбатга ёзилишни вақтинча тўхтатди

Япония элчихонаси визалар учун онлайн навбатга ёзилиш тизимини вақтинча тўхтатди. Бунга тизимга бир неча бор рухсатсиз кириш ҳолатлари аниқлангани сабаб бўлган.

85
0
uz.emb-japan.go.jp

Элчихона маълум қилишича, тизим хавфсиз ишлаши учун зарур шароитлар яратилгандан сўнг навбатга ёзилиш учун бўш жойлар босқичма-босқич очиб борилади. Ҳозирча фуқаролардан зарурат бўлмаган ҳолларда тизимга кирмаслик сўралмоқда.

Вақтинчалик чора сифатида, Яшаш ҳолати тўғрисидаги сертификат (Certificate of Eligibility, COE) олган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган вербал нотага эга бўлганлар электрон почта орқали қабулга ёзилишлари мумкин.

Бунинг учун тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда [email protected] манзилига мурожаат қилиш лозим. Шундан сўнг элчихона ҳужжатларни топшириш санаси ҳақида маълумот беради.

Элчихона қабулга ёзилиш имконияти йўқлиги бўйича телефон ёки электрон почта орқали мурожаатлар қабул қилинмаслигини ҳам таъкидлади.

85
0

Изоҳ