Учрашувнинг 8-дақиқасида ямайкалик футболчилар ҳисобни очишди. Бироқ Лазиз Абдураимов тез орада мувозанатни тиклади. 25-дақиқада рақиб яна олдинга чиқиб олди, шундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет бешта жавобсиз гол киритди.
Учрашувнинг бош қаҳрамони Сухроб Садиржонов бўлиб, у хет-трик қайд этди. Амирхон Эркинов ва Ахрорбек Равшанбеков ҳам ўз номларига гол ёздирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турда Кот-д’Ивуарга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Ямайка устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа ҳисобида дастлабки уч очко пайдо бўлди.
Гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида Ўзбекистон 26 ноябрь куни Италия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Изоҳ