• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:58

Тошкентда Кенсой қўрғонидан «Юнусобод Универсам»гача янги автобус қатнови йўлга қўйилди

158-сонли автобус йўналиши 23 ноябрдан йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади. Унда 10 та ўрта сиғимли автобус ҳаракатланади.

41
0
uznews.uz

Янги йўналиш Тошкент шаҳри ва унга туташ агломерация ҳудудлари ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш, аҳоли учун жамоат транспорти қамровини кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.

158-сонли автобус Тошкент вилоятидаги Кенсой қўрғонидан ҳаракатланиб, Абу Райҳон Беруний университети, Раҳбар ота масжиди, 23-сонли оилавий поликлиника, Уч Қаҳрамон ва 271-мактаб ҳудудлари орқали Тошкент шаҳридаги «Юнусобод Универсам» бекатигача боради.

Йўналишда «Ziyotrans» МЧЖ томонидан 10 та ўрта сиғимли автобус хизмат кўрсатади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилди.

41
0

Изоҳ