• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:55

Ўзбекистонда алифбо ўзгариши амалдаги пулларни алмаштиришни талаб қилмайди — Марказий банк

Марказий банк ўзбек алифбосининг янгиланиши муомаладаги нақд пулларга таъсир қилмаслигини маълум қилди. Янги банкноталар чиқарилган тақдирда, бу ҳақда камида бир ҳафта олдин расман хабар берилади.

35
0
uznews.uz

Аввалроқ Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун қабул қилингани ҳақида хабар берилганди. Шу муносабат билан миллий валютада ҳам янги алифбони қўллашни ўз ичига олган босқичма-босқич ўтиш режаси ишлаб чиқилган.

Марказий банк ушбу ўзгаришлар муносабати билан аҳолини қизиқтираётган саволга жавоб бериб, амалдаги пулларни алмаштириш зарурати йўқлигини тушунтирди.

«Ўзбек алифбосининг айрим ҳарфлари ёзилишига ўзгартиришлар киритилди. Бироқ бу муомаладаги нақд пулларни алмаштириш кераклигини англатмайди. Ҳозирда муомалада бўлган барча банкноталардан одатдагидек фойдаланиш давом этади. Улар орқали товар ва хизматлар учун эркин тўлов қилиш мумкин», — дея маълум қилди регулятор.

Шунингдек, келгусида янгиланган алифбода банкноталар чиқарилса, улар амалдаги пуллар билан бир қаторда муомалада бўлиши таъкидланди.

«Янги банкноталар чиқариладиган бўлса, Марказий банк бу ҳақда камида бир ҳафта олдин расман хабар беради», — дейилади хабарда.

35
0

Изоҳ