Бугун кундузи мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Кечга томон ва эртага кундузи, республика шимоли-ғарбий ҳудудлари ҳамда энг чекка жанубидан ташқари, айрим жойларда ёмғир кузатилиши кутилмоқда.
Иш ҳафтасининг охиригача асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. 26 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек, 26 ноябрь кечқурун ва 27 ноябрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат фони беқарор бўлиб, кундузги ҳарорат 22–27 даража илиқдан 10–15 даражагача ўзгариб туради. Тунлари эса асосан 8–13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши, 23 ноябрь куни эса баъзи ҳудудларда 20–22 м/с га етиши мумкин. Шамол чанг-тўзонлар билан кузатилиши эҳтимоли бор. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади, 24 ноябрь куни ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 24–26 даража илиқ бўлади. 24 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, кундузги ҳарорат 15–17 даражагача пасаяди. 25–26 ноябрь кунлари асосан қуруқ об-ҳаво кузатилиб, ҳарорат 19–24 даража илиқ бўлади. 26 ноябрь кечқурун ва 27 ноябрга ўтар кечаси ёмғир ёғиши мумкин. 27 ноябрь куни ҳарорат 10–15 даражагача пасаяди.
Изоҳ