Гуруҳ босқичининг биринчи учрашувида Африка вакили ҳисобни 7-дақиқада очди. Ўзбекистонлик футболчилар ўтказиб юборилган голдан кейин ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, бироқ биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.
Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Муҳаммад Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ учрашувнинг 88-дақиқасида Кот-д’Ивуар футболчилари яна бир бор гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдирди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини мағлубият билан бошлади.
Жамоа кейинги учрашувини 23 ноябрь куни Ямайка терма жамоасига қарши ўтказади.
Изоҳ