Шу тариқа, Ўзбекистон инвестицион даражадаги «BBB−» рейтингини олиш учун яна бир поғона босиб ўтиши керак.
Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, рейтингнинг кўтарилиши тизимли иқтисодий ислоҳотлар, мувозанатли молиявий сиёсат ва Президент Шавкат Мирзиёев белгилаган стратегик йўналиш натижасидир.
Шунингдек, халқаро агентлик Ўзбекистон ишчи гуруҳининг фаолиятига ҳам ижобий баҳо берган. Гуруҳ S&P таҳлилчилари билан очиқ мулоқот олиб борган, ислоҳотлар натижаларини тақдим этган ва юзага келган саволларга тезкор жавоб берган.
«Биз инвесторларнинг Ўзбекистонга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва янги инвестициялар учун шароит яратишда давом этамиз», — деб ёзди Саида Мирзиёева.
«BB+» рейтинги инвестицион тоифадан олдинги энг юқори босқич ҳисобланади. Унинг кўтарилиши Ўзбекистоннинг кредит қобилиятига халқаро баҳонинг яхшиланганини англатади ҳамда хорижий инвесторларнинг мамлакат иқтисодиётига бўлган ишончини оширишга хизмат қилиши мумкин.
Изоҳ