• 12 004 сўм
    32.84
  • 13 156 сўм
    -4.71
  • 147 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 004 сўм
    32.84
  • 13 156 сўм
    -4.71
  • 147 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:56

Ўзбекистонлик 15 ёшли мактаб ўқувчиси Африканинг энг баланд чўққиси — Килиманжарони забт этди

Асал Максумова Танзанияда жойлашган, денгиз сатҳидан 5 895 метр баландликдаги Килиманжаро тоғининг энг юқори нуқтаси — Ухуру чўққисига кўтарилди.

37
0
архив

Ёш саёҳатчи Асал Максумова Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган Project Independence лойиҳаси доирасида ушбу экспедицияда иштирок этди.

Экспедиция маҳаллий гидлар ва юк ташувчилар ҳамроҳлигида ташкил этилди.

Жамоа тоғга кўтарилиш учун Килиманжаронинг энг машҳур йўналишларидан бири — Марангу маршрутини танлади. Олти кун давом этган сафар давомида иштирокчилар қарийб 72 километр масофани босиб ўтди.

Йўл нам тропик ўрмонлардан тортиб баланд тоғли чўл ҳудудлари ва қорли ёнбағирларгача бўлган бир нечта табиий зоналардан ўтди.

Экспедициянинг энг қийин қисми чўққига чиқиш босқичи бўлди. Чўққини забт этиш куни жамоа қарийб 14 соат давомида йўлда бўлди. Катта баландликда ҳарорат минус 10 даражагача пасайиб, қор ёғди ва кучли шамол эсди.

Асал экспедиция иштирокчиларини Ўзбекистоннинг урф-одатлари ва маданияти билан ҳам таништиришга қарор қилди.

Хусусан, 3 720 метр баландликда жойлашган Хоромбо лагеридаги иқлимга мослашиш танаффуси вақтида у жамоа билан биргаликда анъанавий ўзбек паловини тайёрлади. Таомни тайёрлаш жараёни беш соатдан ортиқ давом этди.

Килиманжаро Танзаниянинг шимоли-шарқида жойлашган бўлиб, Африка қитъасининг энг баланд тоғидир. Унинг энг юқори нуқтаси — Ухуру чўққиси денгиз сатҳидан 5 895 метр баландликда жойлашган.

Тоғ альпинизм бўйича «Етти чўққи» халқаро лойиҳасига киради. Ушбу лойиҳа етти қитъанинг энг баланд нуқталарини забт этишни назарда тутади.

Килиманжаро Кибо, Мавензи ва Шира номли учта асосий вулқон конусидан ташкил топган. 1987 йилдан буён Килиманжаро миллий боғи ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

37
0

Изоҳ