Ташриф давомида унга АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси, Америка президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Серджио Гор ҳамроҳлик қилди. Улар Америка-Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгашига ҳам ҳамраислик қилади.
Меҳмонлар учун кема бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, унинг техник жиҳозланиши, авиация воситалари ва экипажнинг кундалик хизмати билан таништирилди.
«Бу улкан кема қандай тузилганини кўриш, унинг ҳайратланарли технологиялари ва экипажнинг кундалик ҳаёти билан танишиш қизиқ бўлди», — деб таассуротлари билан ўртоқлашди Саида Мирзиёева.
USS George Washington дунёдаги энг йирик ҳарбий кемалардан бири ҳисобланади. Унинг узунлиги 330 метрдан ортиқ, учиш-қўниш майдонининг сатҳи эса 18 минг квадрат метрни ташкил этади.
1990 йилда сувга туширилган авианосер тахминан 90 та самолёт ва вертолётни жойлаштиришга мўлжалланган.
Изоҳ