Тошкент йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (YHTEM) маълум қилишича, янги технология ёрдамида пиёдалар ўтиш жойи бўёқ билан чизилмайди, балки ёруғлик орқали тўғридан-тўғри асфальтга проекция қилинади.
Марказнинг таъкидлашича, бундай «зебра» ёмғирда ювилиб кетмайди, қор остида қолмайди ва автомобиль ғилдираклари таъсирида ўчмайди. Шу сабабли чизиқларни мунтазам қайта бўяшга эҳтиёж бўлмайди.
Проекцион ўтиш жойи тунда, ёмғир ва туман шароитида ҳам кўриниши, ҳайдовчиларга уни узоқроқ масофадан пайқаб, тезликни вақтида камайтириш имкони бериши кутилмоқда.
Бундай илк ўтиш жойи Тошкентдаги Қумариқ кўчасида ўрнатилган. Технология синов натижалари ва турли об-ҳаво шароитидаги самарадорлигига қараб пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам қўлланиши мумкин.
Изоҳ