• 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 21:18

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарадан ID-карта орқали ўтиш имкониятини муҳокама қилмоқда

Томонлар икки мамлакат фуқароларининг ўзаро сафарларини енгиллаштириш ва давлат чегараларидан ўтишдаги тўсиқларни бартараф этиш масалаларини кўриб чиқди.

47
0
ИА Новости

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Ерали Тўғжанов билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Учрашувда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, икки давлат ўртасидаги ўзаро сафарларни соддалаштириш ҳамда чегарадан ўтишдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, давлат чегарасини ID-карта орқали кесиб ўтиш имконияти юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, Қозоғистонда жорий этилаётган QazETA электрон кириш рухсатномаси тизими доирасида Ўзбекистон фуқароларига муайян имтиёзлар бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистонда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш, ҳуқуқий шартномавий базани такомиллаштириш ва икки мамлакат ҳудудида фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ҳозирча ID-карта орқали чегарадан ўтиш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. Масала муҳокама босқичида қолмоқда.

47
0

Изоҳ