Ўзбекистонда 15 ёшдан катта ҳар минг аҳолига олий маълумотли 120 киши тўғри келади. Бу аҳоли рўйхатининг якуний натижалари бўйича маълум бўлди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 15 ёш ва ундан катта аҳолининг таълим даражаси бўйича тақсимоти қуйидагича:
— олий ва олийдан кейинги маълумотли — 3,3 млн киши, ёки 12%;
— ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотли — 9,7 млн киши, ёки 35,8%;
— умумий ўрта маълумотли — 11,6 млн киши, ёки 42,8%.
Шундай қилиб, 15 ёш ва ундан катта ҳар 1 000 аҳолига олий ва олийдан кейинги маълумотли 120 киши, ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотли 358 киши ҳамда умумий ўрта маълумотли 428 киши тўғри келади.
Таълим ташкилотларида 7 ёш ва ундан катта 9,6 млн киши таълим олмоқда. Улардан:
— эркаклар — 4,9 млн киши, ёки 51,5%;
— аёллар — 4,6 млн киши, ёки 48,5%.
Олий таълим ташкилотларида 1,7 млн киши ўқимоқда. Уларнинг 49 фоизини аёллар ташкил этади.
Изоҳ