• 11 973 сўм
    9.17
  • 13 282 сўм
    -41.27
  • 145 сўм
    0.04
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 973 сўм
    9.17
  • 13 282 сўм
    -41.27
  • 145 сўм
    0.04
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 00:19

Ўзбекистон терма жамоаси Россияга устунликни бой бериб, тўққиз дақиқада учта гол ўтказди

12 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Фабио Каннаваро шогирдлари Россия терма жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси 70-дақиқага қадар икки гол фарқи билан олдинда бораётган эди.

51
0
УФА

Учрашувнинг 5-дақиқасида россиялик ҳимоячи Виктор Мелёхин тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Иккинчи бўлим бошланиши билан, 46-дақиқада Беҳруз Каримов Достонбек Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Бу 19 ёшли ҳимоячининг миллий терма жамоа сафидаги илк голи бўлди.

Бироқ учрашувнинг сўнгги қисмида вазият кескин ўзгарди. Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпиннинг захирадан майдонга туширган футболчилари ўйин тақдирини ҳал қилди.

70-дақиқада Николай Комличенко ҳисобни қисқартирди. У орадан беш дақиқа ўтиб, дубль қайд этиб, мувозанатни тиклади. 79-дақиқада эса Алексей Миранчук Россияга ғалаба келтирган голни урди.

Шу тариқа, Россия терма жамоаси атиги тўққиз дақиқа ичида 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни 3:2 ҳисобидаги ғалабага айлантирди.

Учрашув статистикаси

Flashscore маълумотларига кўра, Россия терма жамоаси дарвоза томон 19 марта зарба йўллаган бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 12 тани ташкил этди. Дарвозага аниқ зарбалар нисбати 7:5 бўлди. Тўпга эгалик қилиш бўйича ҳам россияликлар устунлик қилди — 55 фоизга қарши 45 фоиз.

Кутилаётган голлар (xG) кўрсаткичи Россияда 2,30, Ўзбекистонда эса 0,65 бўлди.

Таъкидлаш жоизки, икки мамлакат миллий терма жамоалари ўртасидаги бу иккинчи учрашув эди. 2022 йил 20 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган илк баҳс 0:0 ҳисобида якунланган.

51
0

Изоҳ