• 11 964 сўм
    -9.75
  • 13 323 сўм
    -109.05
  • 144 сўм
    -0.09
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 964 сўм
    -9.75
  • 13 323 сўм
    -109.05
  • 144 сўм
    -0.09
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:23

Тошкент автобусларида такроран чиптасиз юрган 22 929 нафар йўловчи жаримага тортилди

Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2025 йил октябрдан 2026 йил 10 ноябргача Тошкент шаҳри автобусларида чиптасиз юриш ҳолатлари бўйича жами 170 937 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

85
0
ИИ/uznews.uz

Шу давр мобайнида жавобгарликка тортилган шахслар орасида 22 929 нафар йўловчи икки ва ундан ортиқ марта жарима тўлаган.

Такроран жарималанганларнинг:
— 17 327 нафари 2 марта;
— 4 033 нафари 3 марта;
— 1 099 нафари 4 марта;
— 461 нафари 5–9 марта;
— 9 нафари 10 ва ундан ортиқ марта жавобгарликка тортилган.

Бошқарма таъкидлашича, кўрсаткичлар айрим йўловчилар бир неча бор жарима тўлаганига қарамай, чиптасиз юриш ҳолатлари такрорланаётганини кўрсатмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси бешинчи қисмига кўра, йўл ҳақини тўламаган йўловчига нисбатан маъмурий жарима қўлланилади. Ҳар бир янги қонунбузарлик янги жарима сабаби бўлиши мумкин.

85
0

Изоҳ