• 11 964 сўм
    -9.75
  • 13 323 сўм
    -109.05
  • 144 сўм
    -0.09
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 964 сўм
    -9.75
  • 13 323 сўм
    -109.05
  • 144 сўм
    -0.09
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:57

Ўзбекистондаги илк сунъий музлик COP31 саммитида тақдим этилди

Ўзбекистонда сув танқислигига қарши сунъий музликлар яратилмоқда. Илк тажриба 800 куб метр сув захирасини берди.

74
0
Экология вазирлиги

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 31-конференцияси (COP31) доирасида Ўзбекистонда сув ресурсларини сақлашнинг янги усули — «Ice Stupa» сунъий музликларини яратиш технологияси тақдим этилди.

Лойиҳа Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Маълумотларга кўра, иқлим ўзгариши ва музликларнинг эриши сабабли Марказий Осиёда сув танқислиги муаммоси тобора долзарблашмоқда. Прогнозларга кўра, 2050 йилга бориб сув билан таъминланганлик даражаси 30–40 фоизга камайиши, суғориш сувига бўлган талаб эса 25 фоизга ошиши мумкин.

Ҳисоб-китобларга кўра, сув танқислиги ҳажми 2015 йилдаги қарийб 3 млрд куб метрдан 2030 йилда 7 млрд куб метрга, 2050 йилга бориб эса 15 млрд куб метргача етиши эҳтимоли бор.

Шу шароитда Ўзбекистонда илк бор «Ice Stupa» технологияси тажриба тариқасида жорий этилди. Унинг дастлабки намунаси 2026 йил 9 январь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Сарчашма ҳудудида ишга туширилган.

Тизим табиий баландлик фарқи ва сув босимидан фойдаланган ҳолда, электр насосларисиз ишлайди. Қишда сув махсус қувурлар орқали юқорига пуркалади ва совуқ ҳаво таъсирида музлаб, конуссимон муз иншоотини ҳосил қилади. Баҳор ва ёзда эса тўпланган муз аста-секин эриб, қўшимча сув манбаига айланади.

Дастлабки тажриба давомида тахминан 800 куб метр муз захираси шакллантирилган. Унинг эриши натижасида олинган сувдан маҳаллий аҳолининг қарийб 60 та хонадони фойдаланган.

Технология, айниқса, қурғоқчиликка мойил тоғли ҳудудларда қиш мавсумидаги сувни муз шаклида сақлаш ва сувга эҳтиёж ортган баҳор-ёз ойларида ундан фойдаланиш имконини беради.

Лойиҳа Глобал экологик жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимлари, ердан фойдаланиш ва тиклаш таъсири дастури» (FOLUR) доирасида амалга оширилмоқда.

74
0

Изоҳ