• 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 19:36

Тошкентда автобусда йўл ҳақини тўламаганларнинг 92 фоиздан ортиғи 16–30 ёшдагилар

2026 йилнинг 10 ойида пойтахтда автобусда йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Уларнинг қарийб 76 фоизи эркакларга тўғри келади.

26
0
Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, баённомаларнинг 92,4 фоизи 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган йўловчиларга нисбатан тузилган.

Ёш тоифалари бўйича тақсимот қуйидагича:

  • 18–30 ёшдагилар — 97 747 та (70,4%);
  • 16–17 ёшдагилар — 30 533 та (22%).

Жинси бўйича эса 105 272 та баённома (75,9%) эркакларга, 33 508 таси (24,1%) аёлларга нисбатан расмийлаштирилган.

Вазирлик йўловчиларни жамоат транспортидан фойдаланишда йўл ҳақини ўз вақтида тўлашга чақирди. Қайд этилишича, чиптадан тушадиган маблағлар автобусларнинг мунтазам ҳаракатини таъминлаш, техник ҳолатини сақлаш ва ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш учун муҳим ҳисобланади.

26
0

Изоҳ