• 11 994 сўм
    6.94
  • 13 420 сўм
    26.95
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 994 сўм
    6.94
  • 13 420 сўм
    26.95
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:30

Тошкентда йил бошидан буён йўл ҳақини тўламаганларга 146 мингдан ортиқ баённома тузилди

Тўловни амалга оширмаган йўловчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда. 2026 йилнинг 10 ойида ушбу қоидабузарлик бўйича 138 мингдан ортиқ баённома тузилган.

34
0
mintrans.uz

Тошкент шаҳрида автобусларда йўл ҳақи тўловларини назорат қилиш бўйича кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу орқали тўлов интизомини ошириш ва жамоат транспортида белгиланган қоидаларга риоя этилишини таъминлаш мақсад қилинган.

«Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси назоратчилари автобусларда йўл ҳақи тўловларини текширмоқда.

Қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.
Шунингдек, йўловчиларга электрон тўлов тизимидан фойдаланиш ва йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.

Маълум қилинишича, 2026 йил январь–октябрь ойларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси бўйича жами 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Уларнинг 25 596 таси октябрь ойига тўғри келган.

1–9 ноябрь кунлари эса яна 7 757 та баённома тузилган. Бу бир кунда ўртача 862 та қоидабузарлик қайд этилганини англатади. Шу тариқа, йил бошидан 9 ноябрга қадар расмийлаштирилган баённомалар сони 146 537 тага етган.

Транспорт вазирлиги йўловчиларни жамоат транспортидан фойдаланишда белгиланган қоидаларга риоя этишга ва йўл ҳақини ўз вақтида тўлашга чақирди.

34
0

Изоҳ