• 11 994 сўм
    6.94
  • 13 420 сўм
    26.95
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 994 сўм
    6.94
  • 13 420 сўм
    26.95
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:07

Ғазалкент ва Республика ФА учрашувидаги муштлашув ПФЛ томонидан ўрганилмоқда

Про-лиганинг 26-туридаги Ғазалкент — Республика ФА учрашувида футболчилар ўртасида муштлашув содир бўлган. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган.

99
0
Видеодан кадр

«Ғазалкент» ва Республика ФА жамоалари ўртасидаги учрашувда юзага келган жанжал хавфсизлик ходимлари томонидан бартараф этилди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган.

9 ноябрь куни Про-лиганинг 26-туридан ўрин олган «Ғазалкент» — Республика ФА (0:3) учрашуви давомида икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал келиб чиқди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси маълумотига кўра, тартибсизлик ўйинни ўтказиш учун жалб қилинган хавфсизлик ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган.

Учрашув комиссари билдиргисига кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда жанжалга сабаб бўлган ва унда иштирок этган футболчилар ҳамда расмий шахсларнинг хатти-ҳаракатлари Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ўрганилмоқда. Зарур деб топилса, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун материаллар ваколатли органларга юборилади.

99
0

Изоҳ