Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатнинг Ўзбекистондаги Бош консулхонасини Андижон шаҳрида очиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, янги консулхона фаолияти Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларини қамраб олади.
Бош консулхонанинг асосий вазифаси Ўзбекистонда бўлиб турган Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга консуллик хизматларини кўрсатишдан иборат бўлади.
Шунингдек, ваколатхонанинг очилиши икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш, фуқаролар учун янада қулай шароит яратишга қаратилган.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасига консулхонани очиш билан боғлиқ ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал этиш, зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фармонга мувофиқлаштириш топширилган.
Фармон имзоланганидан 10 кун ўтгач кучга киради.
Изоҳ