• 11 994 сўм
    6.94
  • 13 420 сўм
    26.95
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 994 сўм
    6.94
  • 13 420 сўм
    26.95
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:34

Тошкентда йўл ва пиёдалар йўлакларидаги муаммолар ҳақида бот орқали хабар бериш мумкин

Тошкент шаҳрида йўл инфратузилмасидаги носозликлар юзасидан мурожаатларни Telegram орқали юбориш имконияти яратилди. Бунинг учун Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг махсус боти ишга туширилган.

84
0
Mirobod tumani hokimligi

Хусусан, фуқаролар тўсиб қўйилган, қазилган ёки шикастланган пиёдалар йўлаклари, хавфли ҳолатда қолдирилган қазиш жойлари, огоҳлантирувчи белгилар ва тўсиқларнинг йўқлиги ҳақида хабар беришлари мумкин.

Шунингдек, йўллардаги чуқурлар, ёриқлар, чўкишлар ва ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа носозликлар бўйича ҳам мурожаат юбориш мумкин.

Бунинг учун фуқаролар @codd_tashkent_bot Telegram-ботига кириб, «Шикоят юбориш» ва «Йўлдаги қазиш ва таъмирлаш ишлари» бўлимини танлаши керак. Кейин муаммо манзили, қисқача изоҳ, иккита фотосурат ва телефон рақамини юбориш лозим.

Келиб тушган мурожаатлар мутахассислар томонидан ўрганилиб, зарур чораларни кўриш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилади.

84
0

Изоҳ