Жиззах вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида кузатувга олинган икки нафар фуқаро ярим тайёр қуйма олтинни харидорга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Умумий оғирлиги 471 грамм бўлган қимматбаҳо металл ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ