• 11 994 сўм
    6.94
  • 13 420 сўм
    26.95
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 994 сўм
    6.94
  • 13 420 сўм
    26.95
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:08

Ангорда 277 дона сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ қилинди

Ҳужжатлар суд қарори асосида махсус қозонхонада ёқиш орқали йўқ қилинди. Жиноят иши бўйича 11 нафар шахс судланган.

47
0
MIB Surxondaryo

Мажбурий ижро бюросининг Ангор туман бўлими томонидан суд ҳужжати ижросини таъминлаш доирасида 277 дона сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг ижро варақасига асосан, ашёвий далил сифатида эътироф этилган ушбу ҳужжатларни белгиланган тартибда йўқ қилиш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида суднинг ашёвий далилларни сақлаш хонасида бўлган гувоҳномалар махсус қозонхонада ёқиш орқали тўлиқ йўқ қилинди. Бунда белгиланган тартиб ва хавфсизлик талабларига риоя этилди.

Маълум қилинишича, мазкур жиноят иши доирасида жами 11 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинган.

47
0

Изоҳ