6 ноябрь куни Хитойнинг Нинбо шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида -110 кг вазн тоифасидаги баҳслар давом этмоқда. Унда Акбар Жўраев даст кўтариш машқида 198 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Спортчи шунингдек, мазкур натижа орқали ўзига тегишли жаҳон рекордини янгилади. У аввалги рекордни 2026 йил 29 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида 197 кг натижа билан ўрнатган эди.
Жўраев 2025 йил 10 октябрь куни Норвегиянинг Фёрде шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам даст кўтариш машқида 196 кг натижа билан жаҳон рекордини қайд этганди.
Эндиликда спортчилар силтаб кўтариш машқида медаллар учун курашни давом эттиради.
Изоҳ