• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:49

Ўзбекистонда энди мобиль радарлар борлиги ҳақидаги белги қўйилмаслиги мумкин

Кўчма радарлар олдида огоҳлантирувчи йўл белгисини ўрнатиш талаби бекор қилинди. Стационар радарлар учун эса аввалги тартиб сақланиб қолади.

107
0
uznews.uz

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда мобиль радарлар олдига «Радар» йўл белгисини ўрнатмасликка рухсат берилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган.

Ҳукуматнинг 2025 йил 15 майдаги қарорига кўра, ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда «Радар» йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланар эди.

Энди ушбу талаб фақат стационар радарларгагина қўлланилади. Ҳукуматнинг 29 октябрдаги қарори билан мобиль радарлар борлиги мажбурий огоҳлантирилиши ҳақидаги талаб олиб ташланган.

Мазкур қарор йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида фото ва видео қайд этишга мўлжалланган махсус автоматлаштирилган дастурий-техник воситалардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини камайтириш мақсадида қабул қилинган.

107
0

Изоҳ