• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:45

Ўзбекистонда савдо акциялари ва чегирмаларда ғолибларга мукотофотлар берилмагани аниқланди

Рақобат қўмитаси 58 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчасидаги 116 та акция ва чегирмани ўрганди. Натижада истеъмолчилар фойдасига қарийб 250 млн сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.

76
0
uznews.uz

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 65 та муаммо ва камчилик аниқланди. Айрим ҳолларда эълон қилинган чегирмалар амалда бошқача қўлланган, акция шартлари тўлиқ тушунтирилмаган ёки ғолибларга ваъда қилинган совринлар берилмаган.

Андижонда 60 млн сўмлик соврин топширилмаган

«Water Life Mineral» МЧЖ томонидан ўтказилган «Орзу ушалсин» акциясида уч нафар иштирокчига жами 60 млн сўмлик соврин берилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан тадбиркорлик субъектига нисбатан иш қўзғатилиб, истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилгани бўйича тегишли қарор қабул қилинди ва кўрсатма берилди.

Наманганда Chevrolet Cobalt автомобили ҳақиқий ғолибга қайтарилди

Фуқаро А.А. «Наманган автотеххизмат» МЧЖ акциясида иштирок этиб, Chevrolet Cobalt автомобилини ютиб олган. Бироқ телефон рақами нотўғри терилгани сабабли у билан боғланиш имкони бўлмаган. Натижада ютуқ бекор қилиниб, автомобиль бошқа шахсга берилган.

Рақобат қўмитаси аралашуви билан автомобиль ҳақиқий ғолибга қайтарилди.

Наманган ва Бухорода чегирмалар шартлари бўйича камчиликлар аниқланди

Наманган шаҳридаги «Baldini» дўконида 50 фоизлик чегирма эълон қилинган бўлса-да, маҳсулотларда нархномалар бўлмаган.

Бухоро шаҳридаги «IDEA» дўконида эса 20, 50 ва 60 фоизлик чегирмалар таклиф қилинган. Аммо улар маҳсулотнинг умумий нархига эмас, балки муддатли тўловнинг ойлик тўловларига нисбатан қўлланган.

Самарқандда совғали акция шартлари текширилди

«Самарқанд Автотеххизмат» МЧЖ автомобиль харид қилган мижозларга маиший техника совға қилиш акциясини ўтказган. Бироқ совға фақат Chevrolet автомобили учун 100 фоиз олдиндан тўлов қилган харидорларга берилган. Автомобилни муддатли тўлов асосида харид қилганлар ва юридик шахслар акцияда иштирок эта олмаган.

Ўрганиш натижасида реклама, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва чакана савдо қоидалари бузилгани аниқланиб, корхонага бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Қашқадарёда «1+1» акцияси шартлари тўлиқ кўрсатилмаган

«IDEA» бренди томонидан смартфонларни бўлиб тўлаш асосида харид қилиш бўйича бир қатор акциялар эълон қилинган. Бироқ рекламаларда акциядаги маҳсулотлар сони, уларнинг аввалги 30 кун ичидаги энг паст нархлари ва «1+1» акциясида қўшимча қайси маҳсулот берилиши ҳақида аниқ маълумотлар кўрсатилмаган.

Аниқланган камчиликлар қандай бартараф этилди?

Қўмита маълумотига кўра:

  • 59 та камчилик, яъни умумий ҳолатларнинг 90,7 фоизи ҳуқуқий тушунтиришлар ва огоҳлантириш хатлари орқали бартараф этилган;
  • тўртта тадбиркорлик субъектига нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли қарор ва кўрсатмалар берилган;
  • истеъмолчилар фойдасига қарийб 250 млн сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Акция ва чегирмаларни рақамли назорат қилиш таклиф этилмоқда

Рақобат қўмитаси акция ва чегирмалар устидан назоратни кучайтириш учун янги рақамли механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрламоқда.

Жумладан, маҳсулот ёнидаги QR-код орқали унинг аввалги нархлари ва чегирманинг ҳақиқий миқдорини текшириш, акция шартларини бошланишидан олдин махсус электрон тизимда қайд этиш ҳамда маҳсулотлар нархининг ўзгариш тарихини рақамлаштириш таклиф қилинмоқда.

Бу механизмлар истеъмолчиларга чегирмаларнинг ҳақиқийлигини текшириш ва савдодаги шаффофликни ошириш имконини бериши кутилмоқда.

76
0

Изоҳ