• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 18:15

Париждаги Помпиду марказида Ўзбекистон санъати кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилмоқда

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Centre Pompidou билан узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади.

58
0
uznews.uz

Ўзбекистон маданияти ва санъатини халқаро миқёсда тарғиб қилиш мақсадида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси дунёнинг етакчи маданий муассасаларидан бири — Париждаги Помпиду маркази (Centre Pompidou) билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда UzNews.uz’га жамғарма матбуот хизмати хабар берди.

21 октябрь куни Парижда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова Centre Pompidou президенти Лоран Ле Бон билан учрашди.

Учрашув якунида томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишувни имзолади.

Ҳамкорлик доирасида Помпиду марказида Ўзбекистон санъати ва маданиятини халқаро аудиторияга таништирувчи кўргазма ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Жорж Помпиду номидаги Миллий санъат ва маданият маркази 1977 йилда Парижда очилган. Унда Франциянинг Миллий замонавий санъат музейи жойлашган бўлиб, унинг тўпламида 150 мингга яқин санъат асари мавжуд. Музей коллекциясидан Пабло Пикассо, Анри Матисс, Василий Кандинский, Энди Уорхол каби XX–XXI асрнинг машҳур рассомлари асарлари ўрин олган.

Марказ таркибига музейдан ташқари оммавий кутубхона ва мусиқа тадқиқотлари маркази ҳам киради. Шунингдек, у кўргазмалар, кино намойишлари, фестиваллар ва турли маданий тадбирлар ўтказиладиган майдон ҳисобланади.

58
0

Изоҳ