• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Об-ҳаво Бугун, 11:27

Ўзбекистонда ҳафта давомида кечалари ҳарорат -2 даражага тушиши кутилмоқда

Мамлакат ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим шимолий ва чўл ҳудудларида чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

109
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 23–25 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати кечалари асосан 3–8 даража илиқ, кундуз кунлари 15–20 даража илиқ бўлади. Шимолий ҳудудларда эса кечалари 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундуз кунлари 12–17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Шимолий ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкентда бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

Пойтахтда ҳаво ҳарорати кечалари 5–7 даража илиқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари 23 октябрда 19–21 даража, 24–25 октябрда эса 17–19 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

109
0

Изоҳ