• 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:47

Қашқадарёдаги Ғелон қишлоғида Татарстан билан ҳамкорликда тоғ-чанғи курорти қурилади

Курортнинг биринчи босқичини 2027 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятнинг олтита қишлоғида умумий қиймати 50 миллион долларлик этнотуризм ва рафтинг лойиҳалари амалга оширилади.

106
0
uzbekistan.trave

Давлат раҳбари 22 октябрь куни ўтказилган йиғилишда маълум қилишича, йил бошидан буён Қашқадарё вилоятига 2,5 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрган. Шундан 500 минг нафари Шаҳрисабз туманидаги Гелон қишлоғига келган. Вилоятда йилига 6 миллион нафаргача сайёҳни жалб қилиш имконияти мавжудлиги таъкидланган.

Татаристон билан ҳамкорликда келгуси йили Ғелон қишлоғида тоғ-чанғи курортининг биринчи босқичини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Шунингдек, табиий шароити Ғелонга ўхшаш бўлган Чироқчи туманидаги Тарағай, Китоб туманидаги Башир ва Яккабоғ туманидаги Татар қишлоқларини этнотуризм марказларига айлантириш имкониятлари қайд этилган.

Шаҳрисабз туманидаги Сайёд ва Сувтушар қишлоқларида эса тоғ дарёлари негизида рафтинг ва спорт туризмини ривожлантириш кўзда тутилган.

Масъулларга бир ой муддатда ушбу олтита қишлоқни ривожлантириш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқиш ва 1 мартдан бошлаб умумий қиймати 50 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш топширилган.

Бундан ташқари, ҳар йили баҳорда Ғузор туманида «Лола ва кабоб» гастрономик фестивали, Кўкдала туманида эса «Чиял яхна» фестивали ўтказилади.

Маълумот учун: Ғелон — Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида, Ҳисор тоғлари бағрида жойлашган баланд тоғ қишлоғи. У тоғ манзаралари, анъанавий қишлоқ меъморчилиги ва сайёҳлик йўналишлари билан машҳур.

Аввалроқ Шаҳрисабз туманида россиялик инвесторлар билан ҳамкорликда 300 миллион долларлик мажмуа барпо этилиши ҳақида хабар берилган эди. Лойиҳа доирасида канат йўли, меҳмонхона ва тоғ-чанғи курорти қурилиши режалаштирилган. Унга Президент томонидан старт берилган.

106
0

Изоҳ