• 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:13

Қашқадарёда А-380 йўлининг 100 километри реконструкция қилиниб, иккита йўл ўтказгич қурилади — президент

Қашқадарё вилоятида йўл инфратузилмасини яхшилаш учун 350 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади. Қарши — Помуқ» ва «Ғузор — Бейнау» автомобиль йўлларидаги темир йўл кесишмаларида юзага келаётган тирбандликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

76
0
prezident.uz

Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда А-380 автомобиль йўлининг вилоят ҳудудидан ўтувчи 100 километр қисмини реконструкция қилиш бошланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 350 миллион долларни ташкил этади.

Шунингдек, Қарши шаҳрининг айланма йўли 5,5 километрга узайтирилиб, мазкур магистралга уланади. Масъулларга лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини жорий йил якунига қадар тайёрлаш ва январь ойидан қурилиш ишларини бошлаш топширилди.

Бундан ташқари, «Қарши — Помуқ» ва «Ғузор — Бейнау» автомобиль йўлларидаги темир йўл кесишмаларида юзага келаётган тирбандликларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Ушбу жойларда умумий қиймати 250 миллиард сўм бўлган иккита замонавий йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳалар вилоятда транспорт ҳаракатини яхшилаш, йўллардаги тирбандликларни камайтириш ва автомобиль қатнови учун қулай шароит яратишга қаратилган.

76
0

Изоҳ