Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида мамлакатда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.
1991 йилда Ўзбекистонда 270,3 мингта никоҳ қайд этилган. 1995 йилда бу кўрсаткич 170,8 мингтагача камайган, 2000 йилда эса 168,9 мингтани ташкил этган.
Кейинги йилларда никоҳлар сони ўсиб, 2010 йилда 292,3 мингтага етган. 2015 йилда 287,6 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2018 йилда сўнгги 35 йилдаги энг юқори кўрсаткич — 311,4 мингта қайд этилган.
2020 йилда 296,8 мингта, 2021 йилда 305,2 мингта, 2022 йилда 296,7 мингта никоҳ расмийлаштирилган. 2023 йилда уларнинг сони 283,8 мингтага, 2024 йилда 271,8 мингтага, 2025 йилда эса 267,1 мингтага тушган.
Шундай қилиб, 2025 йилда қайд этилган никоҳлар сони 2018 йилдаги энг юқори кўрсаткичдан 44,3 мингтага кам бўлган.
Изоҳ